«UzTest»да катта ўғирлик содир бўлди
Кеча, 8 июль куни ЎзА Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази — «UzTest» Бухоро вилояти ҳудудий филиалида катта ўғирлик содир бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.
Билдирилишича, ҳақиқатан ҳам «UzTest» Бухоро ҳудудий филиалида қиймати 150 миллион сўмлик «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газбаллонларни ўлчаш воситалари ўғирланган.
Мазкур ҳолат агентликнинг Комплаэнс назорат бўлими томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган ва бу ҳақда ҳужжатлар 2024 йилнинг ноябрь ойида Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган. Маълум қилинишича, аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Марказ томонидан юқоридаги ҳолатларга оид суриштириш ишлари якунлангач қўшимча маълумотлар тақдим этилади», дейилади муносабатда.
Шунингдек, ЎзА хабарида Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказида («UzTest») 6 млрд сўм маблағни мақсадсиз сарфлаб юборилгани ҳам қайд этилган. Агентлик бу маълумотлар хусусида ҳам тўхталиб, «бу хабарлар ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди ва мутлақо асоссиз» эканини таъкидлади.
Қайд этилишича, агентлик Комплаэнс назорати бўлими томонидан тизим ташкилотлари, шу жумладан, Марказнинг молиявий фаолияти устидан доимий мониторинг ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг