«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси биринчи «Airbus A321LR» ҳаво кемасини кутиб олди (Фото/видеорепортаж)

00:20 15 Февраль 2022 Жамият
4713 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Бугун, 14 февраль куни «Тошкент» аэропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалида биринчи A321LR ҳаво кемасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Гамбург шаҳридан учиб келган илк A321LR ҳаво кемаси анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди. Тадбирда “Uzbekistan Airways” AЖ раҳбарияти ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар, споттерлар, шунингдек, фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

UK32101 рўйхатга олиш рақамини олган самолёт Airbus заводларидан бири жойлашган Гамбург шаҳридан (Германия) 5 соату 30 дақиқа давом этган тўғридан-тўғри парвозни амалга оширди. Ҳаво кемаси Uzbekistan Airways экипажи Дилявер Карабаш ва Шохрух Раҳимов бошқарувида олиб келинди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Марказий Осиёда Airbusʼнинг узоқ масофага мўлжалланган маҳсулотининг биринчи оператори бўлади. Биринчи самолёт 188 йўловчига (бизнес-классдаги 16 ўрин, эконом классида 172 ўрин) мўлжалланган ва SFM International LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Aвиакомпания ўзининг биринчи A321LR ҳаво кемасини маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича фойдаланишни режалаштирмоқда.

Uzbekistan Airways Airbus билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни 1993 йилда бошлаган бўлиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва ҳозирда “Uzbekistan Airways” AЖ A310 ҳаво кемасидан бошлаб Ғарбда ишлаб чиқарилган замонавий самолётлар парки билан янги даврга кириб келган минтақадаги биринчи авиакомпания бўлди. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳар доим авиация корхоналари билан яқин алоқада бўлиб келган бўлса, кейинги йилларда A310 ва бошқа турдаги ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ўз имкониятларига эга бўлди. Ушбу муваффақиятнинг иккинчи муҳим омили 2010 йилда хизматга киришган A320CЕО танлови бўлса, 2019 йилда эса авиакомпания авиапаркига қўшилган A320НEО бўлди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?