Усмон Дембеле сайёрамизнинг энг яхши футболчиси

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган «Шатле» театрида «France Football» нашри томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинадиган «Олтин тўп» топшириш маросими бўлиб ўтди.
200 дан зиёд мамлакатларнинг журналистлари қатнашган овоз бериш жараёни якунларига кўра, «ПСЖ» клуби футболчиси Усмон Дембеле 2024/25 йилги мавсум натижаларига асосан сайёрамизнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Якуний овозлар натижалари қуйидагича шаклланди:
- 1. Усмон Дембеле — «ПСЖ»
- 2. Ламин Ямал — «Барселона»
- 3. Витиньо — «ПСЖ»
- 4. Муҳаммад Салах — «Ливерпул»
- 5. Рафинья — «Барселона»
- 6. Ашраф Ҳакими — «ПСЖ»
- 7. Килиан Мбаппе — «ПСЖ»
- 8. Кoул Палмер — «Челси»
- 9. Жанлуижи Доннарумма — «ПСЖ»
- 10. Нуну Мендеш — «ПСЖ»
Маълумот учун, Усмон Дембеле ўтган мавсум «ПСЖ» билан Франция чемпионати ва УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Шунингдек, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалигача етиб борди. Шу тариқа, Дембеле ўз карьерасида илк марта «Олтин тўп» соҳиби бўлди.
Бошқа номинациялар ғолиблари:
- Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал («Барселона»);
- Энг яхши ҳужумчи — Виктор Гёкерес («Спортинг»);
- Энг яхши мураббий — Луис Энрике (ПСЖ);
- Энг яхши дарвозабон — Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ);
- Энг яхши аёл футболчи — Айтана Бонмати («Барселона»);
- Энг яхши аёллар клуби — «Арсенал»;
- Энг яхши эркаклар клуби — ПСЖ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг