Ушбу спорт турига тегишли ташкилотлар учун фойда солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади
Фото: inbusiness.kz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Маълум бўлишича, хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва чет эллик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий анжуманлар ўтказиб борилади.
Хабар қилинишича, «Спорт фаолияти» (хоккей)” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг хоккей клублари спорт базаларида амалиётини ташкил этиш чоралари кўрилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.
«Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун юридик шахслар томонидан йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг