Ушалаётган орзулар қувончи
Муҳтарам Юртбошимизнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидойи аёлларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофоти — “Шуҳрат” медали билан тақдирланганим ҳаётимда унутилмас кун бўлди.
Биласизми, аждодлар меросини давом эттириш, уни асраб-авайлаш кишига руҳий қувват, илҳом, барака келтиради. Бу борада бойсунлик аёлларнинг шижоати баланд. Қадим анъаналарга ҳурматимиз юксак. Айниқса, Газа маҳалласи ҳақиқий маънода ҳунармандлар маскани, десам муболаға бўлмайди. Шу боисдан бўлса керак, ҳаётимиз фаровон, тунларимиз чарағон.
Бойсуннинг ўзига хос миллийлиги, анъаналари бор. Ана шулардан бири каштадўзлик ва миллий либослар тикиш менга момомерос ҳунар. Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигига бўлган юксак эътибор ва қўллаб-қувватлашлардан фойдаланиб, “Dreamʼs Shahrinaz” оилавий корхонамизни йўлга қўйдим. Бугунги кунда “Аёллар дафтари”да турган йигирма беш нафар ишсиз хотин-қизларни каштадўзлик ва миллий либослар тикиш ишларига жалб қилиб, уларнинг бандлигини таъминладим. Бугунги кунда эллик нафардан ортиқ шогирдларим мустақил иш олиб бормоқда. Шу меҳнатларим давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилгани ўз касбимга бўлган меҳримни янада мустаҳкамлади. Рости, бундан нафақат мен, фарзандларим, жамоамиз, шогирдларим, маҳалладошларим хурсанд бўлишди. Энди аввалгидан-да серғайрат бўлиб, меҳнат қилишимга, қадим анъаналаримизни тарғиб қилиб, унутилиб кетаётган кўҳна ҳунарларга жон киритиб, келгуси авлодга бой мерос қолдиришга ҳаракат қиламан.
Нилуфар ЖЎРАЕВА,
“Dreamʼs Shahrinaz” МЧЖ раҳбари.
(Сурхондарё вилояти)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг