Ургутдаги Яхтон конини биласизми? (фото)
Ургут тумани Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий ёнбағри этагида, Самарқанддан 40 км масофада жойлашган бўлиб, бу ер ўзининг бетакрор чиройи, тоғ манзараси билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Туманнинг ажиб жойлари ўз сирларига эга, уларнинг улуғворлиги ўзига мафтун қилиб, кўламлари ҳайратга солади, уларнинг сир-асрорлари эса тоабад тагига етилмаганлигича қолади.

Ургут туманидаги ғайриоддий ва сирли жойлардан бири Ургут марказидан тахминан 6 км масофада жойлашган «Яхтон» конидир. Яхтон дастлаб Яхдон деб аталган, яъни ях - муз (Форс) ва дон — бирор-бир буюм сақланадиган нарса. Вольфрам кони ўз номини энг яқин булоқдан олган бўлиб, шахтанинг чуқурлиги 3,5 км ни ташкил этади. У ерда бутунлай бошқача дунёга тушиб қоласиз - ноодатий, унутилмас ва ўрганилмаган дунёга. Яхтон кони ажиб гўзалликка бой ва меҳмонларга кончиларнинг машаққатли меҳнати шарофати билан яратилган ажойиб «санъат асарлари»ни намойиш этади. Ушбу кондаги вольфрам триоксиди захираси ҳажми 20 минг тоннадан ортиқ деб баҳоланади.

Самарқанд вилояти Ургут туманига ташриф буюриб, мароқли саёҳатдан баҳраманд бўлган ҳолда маҳаллий диққатга сазовор жойлар ва тоғ манзаралари гўзаллигидан завқланиш имконияти пайдо бўлади.
А.Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг