Ургутда янги подстанция қурилмоқда

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Ургут туманининг Сариқтепа массивида қурилаётган янги подстанция нафақат «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарини, балки туман аҳолисини ҳам узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 25,5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Молия вазирлиги билан ҳамкорликда молиялаштирилмоқда.
Ушбу лойиҳа ва унга боғлиқ электр тармоқлари орқали «Ургут» ЭИЗнинг «Мерганча» ва «Сариқтепа» массивларида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз электр энергияси етказиб берилади.
— Ургут туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ёрдамида Жомбой туманидаги «Назар» массивида қурилаётган 2 та 25 МВтли подстанцияларни ҳам электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади, — дейди Самарқанд миллий электр тармоқлари корхонасидан бириктирилган масъул ходим Қобилжон Эшқулов. — Натижада ҳудуддаги 139 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари электр энергияси билан таъминланади, бу эса 5 656,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, 84,8 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиш ва 9 586 янги иш ўринларини яратиш имконини беради.
Мазкур лойиҳа «Ургут» эркин иқтисодий зонаси инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва ҳудуддаги саноат ишлаб чиқариш жараёнларини барқарор ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, энергетика тизимидаги ислоҳотлар доирасида аҳолини ва тадбиркорлик субъектларини ишончли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадлари йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг