Умра ва Ҳаж зиёратлари учун илова ишлаб чиқилади
2025 йилнинг 1 сентябригача фуқароларнинг ибодат ва диний расм-русумларни бажаришини қулайлаштириш мақсадида «Ҳаж ва Умра ягона портали» ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади. Бу президентнинг диний соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга доир фармонида кўзда тутилган.
Унга кўра, Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизимга айланади.
Портал ёрдамида Ҳаж ва Умра фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади. Вазирлик ва идоралар қўмита сўровига кўра ўзининг ахборот тизимларини порталга интеграция қилишади.
Дин ишлари бўйича қўмита портал фаолиятини молиялаштиришга, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятини яратишга масъул давлат органи ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг