Умар Хайём ҳақидаги иккинчи китоб нашрга тайёрланмоқда
Ёзувчи Наби Жалолиддин Умар Хайём ҳақидаги “Оралиқ“ романининг давомини ёзиб тугатгани ҳақида хабар берилган эди. Энди иккала китоб ҳам нашрга тайёрланмоқда, деб хабар берилди ёзувчининг Телеграмдаги каналида.
Умар Хайём ҳаёти ва ижоди, унинг ўсмирлик ва йигитлик даврлари ҳақида сўзловчи “Оралиқ“ романи китобхонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинган эди.
Ушбу тарихий романни якунлаш, Умар Хайёмнинг ҳақиқий ҳаётини охирига етказиш мақсадида, шунингдек, китобхонларнинг талабларига биноан, ёзувчи Наби Жалолиддин Хайём ҳақидаги иккинчи китобни ёзиб тугатган эди.

Ҳозир ҳар икки роман ҳам битта китоб ҳолида “Янги аср авлоди“ нашриётидан томонидан нашрга тайёрланмоқда. Тез кунлар ичида бу китоб китобхонлар қўлига етиб боради.
Ушбу янги роман “Ғайб остонасида“ деб номланади. Унда Хайёмнинг Хайём бўлишидаги даврлар, машҳурлиги, ўша пайтдаги тарих ва тарихий шахслар, Ғаззолий билан учрашув, умуман, ҳамма-ҳаммаси қаламга олинган.
2011 йилда Наби Жалолиддиннинг Умар Хайём ҳақида ҳикоя қилувчи “Оралиқ“ романи китоб ҳолида нашрдан чиққанди ва Ёзувчилар уюшмасининг наср кенгаши томонидан юқори баҳоланган, китобхонлар эса илиқ кутиб олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг