Украина ерларини беришга рози — АҚШ Президентининг махсус вакили
Архив сурат
АҚШ Президентининг махсус вакили Кит Келлогг Украина Россия назорати остидаги ҳудудларни беришга тайёрлигини билдирди.
«Буни қонуний равишда тан олмасалар ҳам украинлар Россия амалда эгаллаб турган ҳудудларни беришга тайёр. Улар сулҳ тузилганда, ҳар бир томон ўзи эгаллаган позицияларда қолишини тушунишади», — деди Келлогг «Fox News» телеканалига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳам Россия ҳудудий талабларини қисман қондиришга тайёр. Келлоггнинг сўзларига кўра, Вашингтон Киевга 22 та аниқ шартларни қўйган ва Украина уларга рози бўлган.
Россия томони, ўз навбатида, Киев кучларининг Москвага тегишли ҳудудларидан тўлиқ чиқишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Шойгу БРИКС мамлакатларининг юқори вакиллари йиғилишида маълум қилди.
«Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича Россия таклифлари яхши маълум. Бунга Украина қуролли кучларини Россиянинг янги минтақаларидан олиб чиқиш, Киевнинг НАТОга аъзо бўлиш учун аризани рад этиш, Украинани демилитаризация қилиш ва денацификация қилиш, рус тилида сўзлашувчи фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш киради», — деди у.
Бундан ташқари, Шойгу Россия Европа қўшинларини Украина ҳудудида жойлаштиришни қабул қилиб бўлмас ҳолат, деб ҳисоблашини ҳам таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг