Уй ва биноларни иссиқлик билан таъминлаш учун 370 млрд сўм ажратилади

12:09 19 Март 2025 Иқтисодиёт
197 0

11 март куни президентнинг «Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 100-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Чиноз ва Олтиариқ туманларига иссиқлик насослари, қуёш панеллари ва энергия тежамкор ускуналар жойлаштирилади. Ҳар бир вилоятда эса 100 та якка тартибдаги уй-жой изоляцияланиб, энергия тежовчи ойна ва эшиклар ўрнатилади.

Бухорода давлат объектлари иссиқлик насослари ва қуёш панеллари билан таъминланади. Республиканинг барча давлат боғчаларига эса қуёш сув иситиш ускуналари(гелиоколлекторлар) қурилади.

Бундан ташқари, бу йил 8 681 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатилиб, 103 та қозонхона ва 1,6 минг км иссиқлик тармоқлари янгиланади. Тўққизта иссиқлик таъминоти тизими давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади.

Бу жараёнларни йўлга қўйиш учун 320 миллиард сўм ҳамда «ёпиқ тизим»га ўтказиш учун қўшимча 50 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, лойиҳаларни амалга ошириш Андижон, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарлари, Бўстонлиқ ва Нуробод туманларидан бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер