Туркманистонликларнинг мамлакатимизга ташриф буюриши 2,5 баробарга ўсди
2025 йилнинг январь-март ойларида Туркманистондан Ўзбекистонга саёҳат қилган фуқаролар сони кескин ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу уч ойлик даврда 77,9 минг нафар туркманистонлик турист Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 46,9 минг нафарга кўп бўлиб, 2,5 баробар ўсиш қайд этилган.
Ташриф буюрганларнинг аксарияти – 54 минг 215 нафари сайёҳлик мақсадида келган бўлса, 16 минг 142 нафари хизмат сафарида бўлган.
Шунингдек, 5 минг 27 нафар фуқаро қариндошларини йўқлаш учун, 1 минг 848 нафари ўқиш, 556 нафари тижорат, 106 нафари эса даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги яқин қўшничилик алоқаларининг туризм соҳаси орқали ҳам изчил ривожланиб бораётганини кўрсатади. Ташриф мақсадларининг хилма-хиллиги эса икки мамлакат ўртасидаги маданий, ижтимоий ва иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг