Туркияда F-16 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
Туркияда F-16 ҳарбий самолёти ҳалокатга учраши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Туркия Ички ишлар вазирлигининг ёзма баёнотига кўра, Баликесир ҳудудида содир бўлган авиаҳалокатда 9-асосий реактив авиация базасидан парвоз қилган F-16 самолёти билан 25 феврал куни тунги соат 00:56 да радиоалоқа узилгани қайд этилган. Зудлик билан бошланган қидирув-қутқарув ишлари натижасида учоқ ҳалокатга учрагани аниқланган.
Расмий маълумотга кўра, фожиали ҳодисада учувчи ҳалок бўлган. Ҳалокат сабаби махсус комиссия томонидан ўтказиладиган техник текширувлардан сўнг аниқланади. Вазирлик жараённинг барча жиҳатлари назоратга олинганини ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилаётганини билдирган.
Норасмий маълумотларга кўра, учувчи ҳалокатдан олдин самолётни тарк этиб, парашют билан сакраган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Расмий идоралар текширув якунларини кутишга чақирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг