Туркияда 25 мингга яқин одам полиция ёққан 20 тонна гиёҳванд моддадан маст бўлиб қолди
Иллюстратив фото
Туркиянинг 25 минг аҳолиси бўлган шаҳарчаси 20 тонналик гиёҳванд модда ёқилиши оқибатида беихтиёр маст бўлиб қолди. Ҳолат тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ОАВларда тарқалган.
18 апрель куни Туркиянинг Диярбакир вилояти «Лиcэ» шаҳарчасида полиция томонидан мусодара қилинган 20 тонна нашани йўқ қилиш операцияси ўтказилган. Аммо гиёҳванд модда ёқилиши оқибатида юзга келган тутун 25 мингга яқин аҳолиси бўлган шаҳарча устига ёпирилган ва бир неча кун давомида сақланиб турган.
Ҳодиса оқибатида аҳоли орасида турли соғлиқ муаммолари келиб чиққан. Тутун одамларда кучли бош айланиши, кўнгил айниши, галлюцинациялар ва мастликни келтириб чиқарган.
«Тамаки тутуни ёпиқ жойларда пассив чекувчиларга зарар етказганидек, бу гиёҳванд моддаларни ёқиш тутуни ҳам жиддий ноқулайлик келтириб чиқаради», деган «Green Star» уюшмаси президенти Яҳё Огер.
Кенг тарқалган таъсирга қарамай, расмий шикоятлар берилмаган. Аммо аҳоли соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий ташкилотлар хабар беришда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг