Туркий давлатлар мусулмон диний идоралари раҳбарлари Тошкентда йиғилди
Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг IV йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари иштирок этди.

Анжуманда давлатларимиз ўртасидаги кўп томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, диний идоралар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шу билан бирга, кўп асрлик миллий ва диний анъаналаримизни кенг тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши — маърифат” ғояси асосида экстремизм, радикализмга қарши курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, диний идоралар раҳбарлари биргаликда замонавий фатволар ишлаб чиқиш, уларни ҳаётга кенг татбиқ этиш ва бугунги кунда мусулмон уммати учун муҳим бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашди.

Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний ташкилотлари раҳбарлари кенгаши йиғилишлари туркий дунёнинг диний идоралари ўртасидаги алоқаларини мустаҳкамлаш, глобал муаммоларга биргаликда ечим топиш ва ислом дини софлигини асраш борасидаги имкониятларни бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Анжуман мамлакатларимиз ва минтақадаги соф динимизга нисбатан хуружларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш имконини берадиган сермаҳсул фикр алмашувлар ҳамда янги таклиф ва ташаббусларга бой бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг