Туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини кенгайтириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг тарихи билан танишиб, унинг диққатга сазовор жойларини кўриш, инсонларимиз билан суҳбат қуриб, янги дўстлар орттириш ниятида узоқ давлатлардан келган меҳмонлар учун барча шарт-шароитлар яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланмоқда. Ички ишлар органларида ҳам бу йўналишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Хусусан, чет эллик туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улар ташриф буюрадиган маскан, жойларда керакли ёрдамларни кўрсатиш бўйича мақсадли ишлар амалга ошириб келиниши сўзларимиз далилидир. Бу ишда эса, Биламизки, ташқи кўриниш муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан бу масала ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари диққат эътиборида эди.
Мазкур соҳа ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда янги намунадаги форма тайёр бўлиб, Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди.
Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган эди. Уринишлар натижаси ўлароқ бугунги кунда яратилиб, ходимлар учун тақдим этилган форма кийим-боши мазкур йил давомида синовдан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг