Туризм маҳалласи августда тайёр бўлади
Самарқанд шаҳридаги «Боғибаланд» маҳалласида намунавий турдаги туризм маҳалласини ташкил этиш бўйича қурилиш, ободонлаштириш ишлари қизғин давом этяпти.
Айни пайтда, ҳудудда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан сайёҳларнинг мазкур маҳалла тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишлари учун ахборот стендлари ташкил қилинмоқда.

Бугунги кунда маҳаллада сайёҳлар орасида катта талабга эга бўлиши кутилаётган сайёҳлик дастурини яратиш бўйича амалий ишлар қизғин тус олган. Анжирзор кўчаси бўйлаб меҳмон уйлари, анимация марказлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, 40 гектарлик ҳудудда 2 та кичик меҳмонхона ҳам барпо этилмоқда. Қолаверса, агро ва экотуризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳадемай якунига етказилади.

Маҳаллада маҳаллий ва хорижий сайёҳларга етарли даражада хизмат кўрсатиш мақсадида савдо мажмуаси, озиқ-овқат шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, санитария-гигиена марказларини ташкил этиш режалаштирилган.
Барча бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жорий йилнинг август ойида тугатилиши кўзда тутилган.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг