ТТЕСИ ва Швециянинг Бурос университети ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
Фото: "Халқ сўзи"
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти (ТТЕСИ) делегацияси Швециянинг етакчи илмий марказларидан бири — Бурос университетида бўлиб, томонлар ўртасида расмий ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Ушбу ҳамкорлик дастлаб PhD докторантлар алмашинуви дастури, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш курслари, текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш йўналишларида олиб борилади.
Бурос университети бу йўналишда дунёдаги энг етакчи илмий марказлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ТТЕСИ ушбу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, технологик ечимлар ва барқарор ишлаб чиқариш йўналишида чуқур тадқиқотлар олиб боришни режалаштирмоқда.
Учрашув доирасида ТТЕСИ проректори Бахтиёр Насимов ва халқаро алоқалар бўлими ходими Нурмуҳаммад Худайбердиев Бурос университети ректори, профессор Ким Болтон билан самарали музокаралар олиб борди.

Шунингдек, ТТЕСИ делегацияси Бурос университетининг замонавий илмий лабораториялари, хусусан текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича махсус марказлари билан яқиндан танишди.
Таъкидланишича, элчихона томонидан ташкил этилган ушбу ҳамкорлик икки олий таълим муассасаси ўртасида барқарор ва чуқурлаштирилган илмий-академик алоқаларнинг мустаҳкам пойдеворини яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг