Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режаси хавф остида: ОҚ уй келишув барбод бўлишидан хавотирда
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тинчлик шартномаси барбод бўлиши мумкин. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Оқ уйда мазкур тинчлик келишувининг амалиётга кўчиши борасида шубҳалар кучайган. Бунинг сабаби сифатида эса, келишувнинг иккинчи босқичи учун аниқ режанинг йўқлиги келтириб ўтилган.
Иккинчи босқичдаги режа сулҳдан кейин Ғазо секторини қайта тиклашни назарда тутади. Бу жараённи бошқариши керак бўлган Халқаро барқарорлаштириш миссияси ҳозирда фақат «қоғозда»гина мавжуд. Аксарият давлатлар молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр, бироқ ҳарбий қўшинлар юбориши сўроқ остида.
«Politico» нашрининг хабар беришича, Исроил қўшинлари ҳозирда ҳудуднинг қарийб ярмини назорат қилади. Аммо аҳолининг 95 фоизи ҲАМАС ҳаракати назорати остида қолмоқда. Айни вақтда Фаластин маъмурияти Ғазо ҳудудига қайтишга ҳаракат қилмоқда, бироқ Исроил кучларининг қаршилиги туфайли бу амалга ошмаяпти.
Шундай бўлсада, Қўшма Штатлар тинчлик ўрнатиш бўйича тузилган режани ҳамон «тирик» деб таърифламоқда. АҚШ расмийларидан бири «Politico» нашрига берган интервьюсида ўт очиш тўхтатилгандан сўнг ҳамма муваффақиятни нишонлаётган эди, бироқ ҳақиқий, чинакам машаққатли иш ҳали олдинда эканини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг