Трамп «The New York Times» газетасини судга берди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп «The New York Times» газетасига туҳмат учун 15 миллиард долларлик даъво қўзғатди.
Оқ уй раҳбари ушбу нашрни «сўл қанот Демократик партиянинг оғзи» ва «мамлакатдаги энг ёмон газеталардан бири» деб атади. Шу боис у Флорида штатида 15 миллиард долларлик даъво қўзғатганини айтди.
АҚШ президенти айбловлар сифатида ўзига ва оиласига нисбатан туҳмат ва нашрнинг 2024 йилги президентлик сайловидаги рақиби, ўша пайтдаги вице-президент Камала Харрисни очиқ қўллаб-қувватлаганини тилга олди.
Шу йилнинг август ойида Трамп «Fox News» радиосига берган интервьюсида рафиқаси Мелания Трампни туҳматда айблагани учун АҚШнинг собиқ етакчиси Жо Байденни ўғли Хантер Байдендан 1 миллиард доллар ундириш даъвосини қўллаб-қувватлаган эди.
Шу йилнинг 14 август куни биринчи хонимнинг адвокатлари Хантер Байденга «ёлғон» ва «туҳмат» айбловларини қайтариб олиш тўғрисида расмий талабнома юборишган эди. Адвокатларнинг сўровида айтилишича, бу айбловлар нафақат ёлғон, балки Мелания Трампнинг обрўсига тузатиб бўлмас зиён етказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг