Трамп собиқ президентлар суратини Оқ уйнинг кириш қисмидан олиб ташлади

Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президентлар — Барак Обама, Жорж Буш ва кичик Жорж Буш портретларини Оқ уйнинг меҳмонлар учун ёпиқ қисмига кўчиртирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълумотга кўра, аввал Оқ уй кириш қисмида жойлашган Обама портрети парад зинапояси тепасига, президентнинг шахсий резиденциясига олиб борувчи ёпиқ майдонга ўтказилган. Бу ҳудудга фақат президент оила аъзолари, Махсус хизмат ходимлари ва аппаратнинг чекланган сондаги ходимлар кира олади.
Хабарда айтилишича, Бушлар портретлари ҳам шу ерга кўчирилган.
Оқ уй протоколига кўра, сўнгги йиллардаги президентлар портретлари бино кириш қисмидаги кўзга кўринарли жойларда бўлиши керак. Шу тариқа расмий тадбир меҳмонлари ва сайёҳлар уларни кўра олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг