Трамп Киевга ҳужум қуролларини етказиб беради

Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ҳужум қуроллари етказиб берилишини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Axios» портали хабар бермоқда.
Нашрга икки манбанинг айтишича, Оқ уй Киевга узоқ масофали ракеталарни топширишга қарор қилган.
Аввалроқ, Трамп АҚШ Украинани фақат мудофаа қуроллари билан таъминлашини бир неча бор таъкидлаган эди. Унинг таъкидлашича, бу можаронинг кучайишига йўл қўймайди.
Шу йилнинг 14 июль куни Трамп АҚШ Украинага «Patriot» зенит-ракета комплексларини топширишини маълум қилганди. Шу билан бирга, у Вашингтон Киевга турли хил қуроллар жўнатишини, бунинг учун Украина томони уларнинг ҳақини тўлиқ тўлашини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг