Трамп даъволари туфайли Дания ҳукумати махсус тунги қўриқчи ёллади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияга даъволари туфайли Дания ҳукумати махсус тунги қўриқчи ёллади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, махсус тунги соқчи ҳар куни тунда Дания ташқи ишлар вазирлигининг олтинчи қаватида навбатчилик қилади. Унинг вазифаси нохуш ҳолат юз берган тақдирда сигнал бериш ҳисобланади.
Маълум қилинишича, махсус ходимга Қўшма Штатлардан сиёсий янгиликларни тўплаш, баҳолаш ва эрталаб ҳисобот топшириш вазифаси ҳам юклатилган. Унинг сменаси соат 17:00 дан 07:00 гача давом этади. Тунда содир бўладиган дипломатик воқеа ёки бошқа кутилмаган ҳодисалар юз берган тақдирда, қўриқчи дарҳол ҳукуматга хабар беради. Унда фавқулодда ҳолатда қўнғироқ қилиши учун рақамлар рўйхати мавжуд бўлади.
Билдирилишича, махсус соқчи жорий этиш тўғрисидаги қарор АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландияни ҳарбий йўл билан аннексия қилишни истисно қилмаслигини айтганидан сўнг қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг