Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилотдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларни 66 та халқаро ташкилотдан чиқариш тўғрисида меморандумни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ташкилотларнинг 31 таси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимига кирувчи тузилмалар ҳисобланади, бироқ уларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинмаган. Оқ уйда таъкидланишича, ушбу ташкилотлар «энди Америка манфаатларига хизмат қилмайди».
Қайд этилишича, қарор АҚШ аъзо бўлган ёки молиялаштираётган барча халқаро ташкилотлар, конвенциялар ва шартномаларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган. Махсус эътибор қаратилган кўплаб тузилмалар АҚШ суверенитети ва иқтисодий қудратига зид бўлган «радикал иқлим сиёсати, глобал бошқарув ва мафкуравий дастурлар»ни илгари сураётгани таъкидланган.
Аввалроқ Дональд Трамп АҚШни қуйидаги халқаро тузилмалар ва келишувлардан чиқариш бўйича фармонлар имзолаган эди:
— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти;
— Париж иқлим келишуви;
— БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши.
Шунингдек, у БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам агентлигини молиялаштиришни тақиқлаган.
Бундан ташқари, АҚШ 2026 йил 31 декабрига қадар ЮНЕСКОдан чиқишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг