Тожикистондан ғалаба, Эрон мағлубиятга учради
Бугун, 22 ноябрь куни 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилаётган «CAFA кубоги» мусобақасининг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўйинларга Ўзбекистон миллий футбол марказининг ёпиқ иншоотдаги стадиони мезбонлик қилди.
Мусобақани бошлаб берган ўйинда Тожикистон U18 қизлар терма жамоаси Туркманистон ўсмирларини 2:0 ҳисобига мағлубиятга учратди. Ўйинда киритилган голларга Райҳона Шомуродова ва Меҳрнигор Мирзоева муаллифлик қилди.
Иккинчи ўйинда эса Қирғиз Республикаси терма жамоаси Эрон термаси устидан 1:0 ҳисобига ғалабага эришди. Ўйинда киритилган ягона гол Жанара Сабурбекова ҳисобига ёзилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U18 терма жамоаси мусобақадаги иштирокини 23 ноябрь куни бошлайди. Шу куни Виктория Сирота шогирдлари Тожикистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг