Тожикистонда содир бўлган зилзила қанча талафот етказгани очиқланди
13 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида Тожикистоннинг Рашт ва Тожикобод вилоятларида 94 та тураржой биноси тўлиқ вайрон бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
5-6 балли силкинишлар соат 09:24 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Душанбе шаҳридан 160 километр шимоли-шарқда, Раштдан 21 километр узоқликда жойлашган. Душанбеда 3 баллга яқин ер силкиниши сезилган.
Маълумотларга кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхоналар вайрон бўлган ёки шикастланган. Рашт вилоятининг ўзида 40 та тураржой биноси вайрон бўлган, яна 5 таси қисман шикастланган. Тожикободда эса 54 та уй тўлиқ, 45 таси қисман, яна 61 та бинога эса кичик зарар етган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига кўра, мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси тузилди. У вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг