Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан учрашди.
Суҳбат давомида ўзбек ва тожик халқларини азалдан умумий тарих, дин, маданият, ягона қадрият ва анъаналар бирлаштириб туриши алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг сиёсий иродаси икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун асос сифатида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида Элчининг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятининг муваффақиятли ва самарали даври сарҳисоб қилинди. Унинг сўнгги йиллар ичида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси қайд этилди.
Парламентлараро, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада парламентлараро мулоқотнинг ўрни алоҳида қайд этилиб, икки давлат парламентларининг юқори палаталари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, икки томонлама мулоқотни фаоллаштиришда парламентларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётгани қайд этилди.
Учрашув якунида Сенат Раиси Элчига кейинги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг