Тожикистон биринчи, Россия тўртинчи… Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келганлар сони деярли 86 фоизга ошган
Статистика агентлиги қайси мамлакатлардан Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келаётгани ҳақидаги ахборотни очиқлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 67,4 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,1 минг нафарга ёки 85,8 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича «ТОП-8»лик қуйидагича:
1-ўрин: Тожикистон — 51 603 нафар;
2-ўрин: Қозоғистон — 7 735 нафар;
3-ўрин: Қирғиз Республикаси — 6 218 нафар;
4-ўрин: Россия — 1 135 нафар;
5-ўрин: Туркманистон — 587 нафар;
6-ўрин: Туркия — 24 нафар;
7-ўрин: Афғонистон — 19 нафар;
8-ўрин: Озарбайжон — 9 нафар;
бошқа давлатлар — 61 нафар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг