Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт фавқулодда ортга қайтди
Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт фавқулодда ортга қайтди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар қилди.
Қайд этилишича, Нью-Йоркка жадвал бўйича соат 06:47 да учиб кетган самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб соат 07:35 да Тошкент аэропортига қайтишга мажбур бўлган.
Йўловчи 1967 йилда туғилган, Россия фуқароси бўлган. У ерда кутиб турган тиббий ёрдам машинаси орқали тиббий муассасага жўнатилган.
HY101 рейси Тошкентдан маҳаллий вақт билан 09:30 да қайта учиб кетган, Нью-Йоркка маҳаллий вақт билан 12:30 да етиб бориши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг