Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади

11:18 04 Июнь 2024 Жамият
502 0

10 июндан бошлаб Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Чўлпонота (Иссиқкўл) курорт шаҳригача мавсумий автобус қатновлари бошланади.

Қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кунора) Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Чипта нархи 300 минг сўм этиб белгиланган. Қатновларни Uzautotrans Service МЧЖ амалга оширади, шунингдек, компания мазкур йўналишда буюртма қатновларини ҳам бажаради.

Тошкент-Чўлтонота халқаро автобус йўналишида сафар вақти 20 соат, йўналиш узунлиги 1060 километрни ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер