Тошкентдаги савдо марказида ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Park in Mall» оилавий кўнгилочар савдо маркази ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 март куни соат 13:18 да Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган «Park in Mall» оилавий кўнгилочар савдо маркази 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, соат 13:28 да ёнғинни бартараф қилган. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Маълум бўлишича, айтилган манзилда «Park in Mall» оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 кв.м майдони ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг