Тошкентдаги бозорларда яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотлар аниқланди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳридаги бозорларда муддати ўтган маҳсулотлар савдога қўйилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Пойтахтдаги «Юнусобод», «Авиасозлар», «Сергели» ва «Наврўз» деҳқон бозорларида яроқлилик муддати ўтиб кетган ёки муддати кўрсатилмаган маҳсулотлар савдога қўйилгани маълум бўлди.
Натижада, яроқсиз мол ва товуқ гўштлари, уларнинг қиймалари, ишлаб чиқариш муддати ўтган дудланган колбаса ва сосискалар ҳамда истеъмолга яроқсиз сут-тухум маҳсулотлари, банан ва тузламалар расталардан олиб ташланган.
Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича жами 403 та мурожаат келиб тушган. Шунга кўра, 45 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, тадбиркорларга мажбурий кўрсатмалар берилган. 22 миллион сўмлик сифатсиз маҳсулотлар савдодан олиб ташланиб, истеъмолчиларга етказилган зарар қопланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг