Тошкентда «UzBuild 2025» ва «Woodtech & MebelExpo Uzbekistan 2025» кўргазмалари бўлиб ўтмоқда

Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
2025 йил 25-27 февраль кунлари Тошкентдаги 1, 2, 3, 4-павилонлар ва Atrium 2 залида «UzBuild 2025» ҳамда «Woodtech & MebelExpo Uzbekistan 2025» халқаро кўргазмалари ўтказилади.
Ушбу тадбирлар қурилиш ва мебель саноатининг етакчи вакилларини бир жойга тўплаш, янги маҳсулот ва технологияларни намойиш этиш ҳамда бизнес алоқаларни кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.
«UzBuild 2025» кўргазмасида эшик ва деразалар, декоратив ёритиш ускуналари, пол қопламалари, девор қоғозлари, люстра ва жалюзалар, ландшафт дизайни маҳсулотлари каби замонавий қурилиш материаллари намойиш этилади.
«Woodtech & MebelExpo Uzbekistan 2025» кўргазмасида машинасозлик технологиялари, ёғочни қайта ишлаш ускуналари, мебель фурсати, аксессуарлар, сунъий тош, бўёқ ва лак маҳсулотлари ҳамда офис ва уй мебеллари тақдим этилади.
Кўргазмаларда дунёнинг 22 мамлакатидан 500 дан ортиқ компания ва брендлар қатнашиши кутилмоқда. Ушбу тадбирлар соҳа мутахассислари ва тадбиркорлар учун тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорликлар ўрнатиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг