Тошкентда сунъий ёмғир ёғдирилади

18:03 31 Март 2026 Ҳужжатлар
393 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 25 март куни Президентнинг «Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–46-сон фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш ва сунъий шамол технологиясини босқичма-босқич жорий қилиш чоралари кўрилади.

Хусусан, 2027 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида намлик паст бўлган ҳудудларда махсус ускуналар ўрнатилиб, сунъий ёмғир чақириш амалиёти йўлга қўйилади. Бунинг учун ижобий синовдан ўтган хорижий тажриба ўрганиб чиқилади.

Ҳужжатга асосан, ушбу ташаббусни амалга ошириш Экология қўмитаси, Фанлар академияси ва Олий таълим вазирлиги зиммасига юклатилган. Лойиҳа учун маблағ Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасидан ажратилади.

Келтирилишича, мазкур технологияни жорий этиш орқали ҳаводаги чанг ва зарарли моддаларни камайтириш, атмосфера сифатини қисқа муддатда яхшилаш ҳамда қурғоқчилик шароитида намликни ошириш мақсад қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер