Тошкентда ШҲТ форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши 5 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.
Агентлик хабарига кўра, форум «Янги шароитларда ШҲТнинг роли: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш» мавзуси остида ўтказилади.
Юқори даражали тадбирда дунёнинг 10 мамлакатидан 40 дан зиёд экспертлар, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказларининг вакиллик делегацияси, ШҲТда кузатувчи давлатлар ва ташкилотларнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари мутахассислари, ШҲТ Котибияти раҳбарияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбир кун тартиби ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланган учта — асосий сессия, замонавий ривожланиш босқичида ШҲТ самарадорлигини ошириш ва ШҲТ форуми фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари муҳокамасини ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг