Тошкентда қоровул директорни болта билан қўрқитиб, иш ҳақини оширишни талаб қилди
Фото: Қўриқлаш Департаменти матбуот хизмати
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида қўриқланадиган объект директорига болта билан тан жароҳати етказаман, деб қўрқитган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 30 июль куни соат 17:32 да пойтахт қўриқлаш бошқармасига қўриқланадиган идорадан ташвиш хабари келиб тушган.
Воқеа жойига етиб келган ходимлар ушбу идорада қоровул бўлиб ишлаган фуқаро М. М. директордан иш ҳақини оширишни талаб қилганини аниқлади.
Можаро вақтида у директорга болта кўтариб, тан жароҳати етказиш билан таҳдид қилган, дейилади хабарда. Тушунтириш суҳбатидан сўнг М. М.нинг сумкасидаги болта ва пичоқ олиб қўйилган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан кўриб чиқиш учун суд органларига жўнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг