Тошкентда Ўзбекистон—Германия ишбилармонлар кенгаши 8-мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—Германия ишбилармонлар кенгаши 8-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси президиуми аъзоси Манфред Грундке ҳамраислигида ўтган мажлисда Давлатларимиз Раҳбарларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатлари туфайли бугун Ўзбекистон—Германия муносабатлари стратегик ҳамкорликнинг мутлақо янги даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Германия ишбилармон доиралари билан «яшил» энергетика, рақамлаштириш, инсон ва меҳнат ресурслари, озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, металлургия, кимё, автомобилсозлик, электротехника ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг