Тошкентда Ўзбекистон–АҚШ бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари иштирокида йирик бизнес-форум ташкил этилди. Мазкур тадбирда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам қатнашди. Форум Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбирда икки давлатнинг ишбилармон ва давлат сектори вакилларидан иборат 150 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Улар орасида саноат, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, молия ва соғлиқни сақлаш каби муҳим тармоқларда фаолият юритаётган 100 га яқин етакчи компаниялар вакиллари ҳам бор эди.
Форум дастуридан Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти тақдимоти ҳамда Г2Б — яъни давлат ва бизнес вакиллари ўртасидаги икки томонлама учрашувлар ўрин олди. Унда иштирокчилар савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Содиқ Сафоев форумда чиқиш қилиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида жамият янгиланиб бораётгани ва мамлакатимиз сиёсий ҳамда иқтисодий модернизация йўлидан дадил бормоқда эканини таъкидлади. У, шунингдек, бу каби форумлар стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини қайд этди.
Ўзбекистон–АҚШ бизнес-форуми икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг АҚШ учун Марказий Осиёдаги ишончли иқтисодий ва сармоявий ҳамкор мақомини яна бир бор тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг