Тошкентда метро бекатига олиб борувчи ерости йўлини сув босди

20:22 27 Июль 2021 Жамият
946 0

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Буюк Ипак Йўли” метросига олиб борувчи ер ости йўлагининг тепа қисмидан сув оқиб тушаётган видеоси тарқалиб келмоқда.

“Тошкент метрополитени” УК раҳбариятининг маълум қилишича, мазкур ер ости ўтиш йўлаги Тошкент метрополитени тасарруфига кирмайди. Мазкур сунъий иншоот Тошкент шаҳрининг Мирзо Улугбек тумани ҳокимлигига қарашли эканлиги ҳамда ундан фойдаланиш билан боғлиқ тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ушбу ташкилот томонидан амалга оширилиши лозимлигини маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер