Тошкентда “Марказий Осиё интернет бошқарув (CAIGF) 2025” форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рақамли технологияларни ривожлантириш орқали мамлакатни минтақавий “IT-HUB”га айлантириш, рақамли технологиялар бозорининг инвестиция жозибадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида Тошкентда тўққизинчи “Марказий Осиё интернет бошқарув (CAIGF) 2025” форуми бўлиб ўтди.
Ушбу форум доирасида сунъий интеллектни Марказий Осиёда барқарор ривожланиш ва интеграция омили, АКТнинг ривожланиши бўйича глобал тенденциялари, Марказий Осиё ва туркийзабон мамлакатларда катта маълумотлар экотизимининг ҳолати ва ривожланиши, технологик имкониятларни максимал даражада ошириш, интернетни тартибга солиш билан боғлиқ давлат сиёсати масалаларини муҳокама қилинди.
“Бугунги кунда кўплаб жараёнлар автоматлаштирилмоқда – айниқса, контент яратиш соҳасида. Генератив моделлар орқали сифатли тақдимотлар тайёрлаш мумкин бўлиб қолди. Биз янги даври остонасида турибмиз ва бу рақамли трансформациянинг янги босқичидир. Бу ўзгаришларга тайёр туриш учун фуқароларимиз замонавий воситалардан фойдаланишни билишлари керак. Биз келгусида ўзаро маълумот ва технологиялар алмашинуви асосида бутун Марказий Осиё учун фойдали бўлган рақамли экотизимни шакллантириш ниятидамиз.” – деди вазир биринчи ўринбосари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг