Тошкентда «Марказий Осиё – 2050» форсайт-семинари бошланди

Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – 2050: барқарорлик ва умумий фаровонлик сари йўл» мавзусидаги биринчи минтақавий форсайт-семинар бошланди. Тадбир Марказий Осиёнинг беш давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакилларини бирлаштирди. Унда давлат идоралари, таҳлилий ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда мустақил экспертлар иштирок этмоқда.
Семинарнинг ташкилотчиси Стратегик ислоҳотлар агентлиги бўлиб, у Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти, Қозоғистоннинг Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси билан ҳамкорликда ўтказиляпти.
Семинарда 2050 йилгача бўлган давр учун минтақанинг истиқболлари таҳлил қилиниши кўзда тутилган. Муҳокама қилинаётган асосий йўналишлар қаторига демографик ўсиш, энергетика, иқлим ўзгариши, сув ресурслари, транспорт интеграцияси, инсон капитали ва саноат кооперацияси киради.
Мазкур тадбир экологик хавфсизлик, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга оид умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Форсайт-семинар доирасида икки асосий вазифа белгилаб олинди. Биринчиси – Марказий Осиёнинг узоқ муддатли истиқболдаги ривожланишига оид умумий стратегик қарашларни ишлаб чиқиш. Бу орқали минтақада қайси ўзгаришлар муқаррарлиги, қайсилари эҳтимолий ва қайсилари эса давлатлараро ҳамкорликка боғлиқлигини аниқлаш мақсад қилинган. Иккинчиси эса – узоқ муддатли ташаббуслар билан ишлай оладиган экспертлар, давлат хизматчилари ва тадқиқотчилардан иборат доимий ҳамкорлик тармоғини шакллантиришдир.
Семинар доирасида «Марказий Осиёнинг келажаги» мавзусида эссе танлови ҳам эълон қилинди. Унда минтақанинг беш давлати ёшлари иштирок этиши мумкин. Энг яхши деб топилган 100 та эссе якуний тўплам кўринишида эълон қилинади. Батафсил маълумот ва ариза топшириш имконияти mampassi.org/centralasia2050 сайтида мавжуд бўлиб, топшириш муддати 2025 йил 15 июнгача давом этади.
Фото: Давронбек Эрназаров
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг