Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида йўл транспорт-ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугун, 20 июль куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтин тепа-Чаҳбуд кўчалари чорраҳасида «Lacetti» русумли транспорт воситаси ва «Tracker» русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тўқнашувдан сўнг «Tracker» ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Маълумотларга кўра, мазкур йўл транспорт-ҳодисаси натижасида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган,
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг