Тошкентда кузатилган чанг бўрони натижасида 19 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолди
Иллюстратив фото
Тошкентда 17 май куни кузатилган кучли шамол ва чанг бўрони натижасида 19 мингга яқин истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлда ўчирилган. Натижада, Тошкент шаҳрида 8 500 та ва Тошкент вилоятида 10 300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.
Шундан сўнг, 18 май ярим тунга қадар олиб борилган ишлар натижасида 15 035 та истеъмолчининг электр таъминоти қайта тикланди. Тонгги соат 8:20 га қадар эса электр таъминотида юзага келган носозликлар тўлиқ бартараф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг