Тошкентда илк бор халқаро сув форуми ўтказилади
Жорий йилнинг 25–26 март кунлари пойтахтимизда «Tashkent Water Week 2026» халқаро форуми бўлиб ўтади. Анжуманда Марказий Осиёдаги сув танқислиги, трансчегаравий ҳамкорлик ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинади.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, иқлим ўзгариши ва аҳоли сонининг ўсиши натижасида Марказий Осиёда сув ресурсларига бўлган талаб кескин ортган. Айниқса, қишлоқ хўжалиги сектори кучли босим остида қолмоқда. Бундай шароитда сувни бошқариш нафақат иқтисодий, балки стратегик устувор вазифага айланган.
«Сув ресурсларини бошқаришда технологиялар ва инновациялар: Марказий Осиё ва глобал сув айланиши» деб номланган дастур доирасида давлатлараро сув алмашинувини мувофиқлаштириш, сув таъминотида технологик ва яшил инновацияларни қўллаш, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилади.
Форум доирасида нафақат пленар сессиялар, балки сув хавфсизлиги бўйича Тошкент конференцияси ҳамда талабалар ва ёш олимлар учун халқаро фан олимпиадаси ҳам ўтказилади. Бу илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвийликни таъминлашга хизмат қилади.
Тадбирда давлат идоралари вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари, етакчи олимлар ва бизнес ҳамжамияти вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Форум Марказий Осиёнинг глобал сув айланишидаги ролини ошириш ва минтақавий стратегик ечимларни ишлаб чиқиш учун платформа бўлади.
Маълумот учун, форум ҳақида батафсил маълумотни www.tashkentwaterweek.uz расмий сайти орқали олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг