Тошкентда бегонанинг автомобилига шикаст етказган номаълум шахс қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс «Матиз» русумли автомашинага шикаст етказганлиги акс этган тасвирлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 2 январь куни Юнусобод тумани, 13-мавзе ҳудудида, 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Г. маст ҳолатда, 1954 йилда туғилган фуқаро О.Р. га тегишли «Матиз» русумли автомашинасига шикаст етказган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Б.Г. қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг