Тошкентда «.apk» вирусли дастурлар орқали пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида «.apk» вирусларини яратиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, республика бўйлаб эълон қилинган «Хавфсиз кибермакон» тезкор профилактик тадбирлари доирасида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида бир гуруҳ шахслар Android қурилмалари учун яратилган «.apk» кенгайтмали вирусларни фуқароларга жўнатиб, уларнинг СМС хабарномалари, қўнғироқлар ҳамда контакт маълумотларини ўзлаштириш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу вирусли дастурлар эса Telegram'даги гуруҳга улангани, бу гуруҳда 11 нафар турли мамлакат вакиллари жамлангани ҳамда улар фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаб келаётгани маълум бўлган.

Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинган. Ушбу шахсларнинг яшаш манзиллари ва телефон қурилмалари кўздан кечирилганида улар 133 нафардан ортиқ фуқаронинг жами 3 млрд сўмга яқин пул маблағларини ўғирлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича республика бўйлаб тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг