Тошкентда 655 миллион сўмлик «свет» талон-тарож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «М.М.» МЧЖ иш бошқарувчиси Ш.Р. «Туркистон» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 419,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Х.К.» МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари ва бошқалар кўп қаватли турар-жой биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 235,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг