Тошкентда 29 ёшли шахс 61 ёшли фуқарони калтаклади
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқарони ураётгани акс этган видео кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 19 октябрь куни тахминан соат 20.00 ларда, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган фуқаро Б.С. ўзаро келишмовчилик оқибатида 1964 йилда туғилган фуқаро С.Д.ни бир неча маротаба урган ва ҳодиса жойидан «Nexia-2» русумли автомашинада кетиб қолган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчига «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг қош соҳаси шилинган жароҳати» ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг