Тошкентда 165,2 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро З.Х. ва бошқалар қўлга олинган.
Маълум бўлишича, улар ўзаро тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 қути «Китруда» ва 2 та қути «Тетсентрик» номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 165,6 миллион сўмга сотишга келишиб, пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб, 13 минг 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу дори воситаларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмагани ҳамда сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги сабабли сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланиши қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг