Тошкент вилоятида уйида наркотик ва қурол сақлаётган 5 ака-ука ушланди

Видеодан кадр
Тошкент вилоятида Бўстонлиқ туманида хонадонида гиёҳванд моддалар ва қурол-аслаҳалар сақлаган ака-укалар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бўстонлиқ туманида яшовчи 5 нафар ака-уканинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, улар томонидан яшириб қўйилган жами 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, 1 дона пневматик қурол, ов қуролига тегишли 21 дона патрон, 19 дона гильза, 1 дона резина таёқ (дубинка) ва 2 дона совуқ қурол ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Таъкидланишича, ушбу фуқаролар муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, бироқ ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
«Энг ачинарлиси, улар 22 ёшли 2 нафар фарзандини ҳам ўзларининг қабиҳ ишларига жалб қилган», дейилади ДХХ хабарида.
Шунингдек, уларнинг шериги ҳисобланган, 1970 йилда туғилган шахснинг яшаш манзили ҳам кўздан кечирилганда хонадон омборхонаси ва ошхонасида жами 7 дона қоғоз бўлагига солинган қуруқ ҳолатдаги каннабис ва чекиш учун мўлжалланган мослама борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг